ИНФОРМАЦИЯ

ИНФОРМАЦИЯ (лот. informatio — ту-шунтириш, баён қилиш) — 1) одамлар бир-бирига оғзаки, ёзма ёки бошқа усулда (мас, шартли сигналлар, техника воситалари ва б. ёрдамида) берадиган ахборот, шунингдек, ахборот бериш ва олиш жараёни;

2) фан ва техникадаги тушунча. Бу тушунча фақат одамлар орасидаги ахборотни эмас, балки одам билан автомат, автомат билан автомат (кибернетикада) ўртасидаги ахборотни, ҳайвонларда ва ўсимликлар ўртасидаги сигналлар алмашинувини ҳам ўз ичига олади. 20а. ўрталаридан тўқимадан тўқимага, орга-низмдан организмга ирсий ва б. аломатлар ўтиши ҳам Информация узатиш деб карала бошлади. Генетик Информация, биологик кибернетика тушунчалари шу тариқа вужудга келди. Информациянинг миқдор ўлчови таклиф қилинди, натижада информация назарияси пайдо бўлди.

Информация тушунчасига атрофлича ёндашиш ва аниқ миқцор ўлчови пайдо бўлиши Информацияни ўрганишга катта қизиқиш уйғотди. 50-й. лардан бошлаб, турли ҳодиса ва жараёнларни тавсифлашда Информация тушунчасидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, Информациянинг асосий хос-саларини ифодалайдиган математик аппаратни ишлаб чиқиш, мавжуд математик воситалар асосида Информациянинг турли хоссаларини ўрганиш, унинг методларидан лингвистика, биол., психология, социология, пед. ва б. соҳаларда фойдаланиш устида тадкиқотлар олиб борилмоқда.

Ижтимоий-сиёсий Информация — ички ва халқаро ҳаётдаги долзарб янгиликлар, жамият ҳаётидаги оммага тааллуқли фактлар, ҳодисалар, сиёсий, иқти-содий, илмий, маданий жараёнлар ва б. ҳақида оммавий коммуникациялар во-ситасида тарқатиладиган хабарлар маж-муи. Журналистикада оператив Информация публицистика жанрлари — хроника, хабар, репортаж, ҳисобот, интервью, обзор орқали тарқатилади.

Демократик жамиятда Информацияга ростгўйлик, ҳаётий фактларни аниқ баён этиш, ижтимоий ҳаётдаги воқеа ва жараёнларни холис тахлил этиш ва шарҳлаш талаби қўйилади.