ИНФРАҚИЗИЛ ҚИЗДИРИШ

ИНФРАҚИЗИЛ ҚИЗДИРИШ — материалларни электромагнит нурлар (тўлқин уз. 1,3 — 4 мк/м ли инфрақизил нурлар) ёрдамида қиздириш. Материалларнинг бу нурлардан маълум қисмини ютиш хоссасига асосланган. Инфрақизил қиздиришда энергия манбаи сифатида инфрақизил нур ажратадиган трубали электр қиздиргичлар, кўзгули қуритиш лампалари, вольфрам спиралли электр қиздиргичлар ишлатилади. Манбаларнинг қизиш даражасига қараб, улар паст (700° гача), ўрта (700— 1500°) ва юқори (1500° дан ортиқ) трали хилларга бўлинади. Инфрақизил қиздириш қурилмалари камера, туннель ёки қалпоқ тарзида тайёрланади; уларнинг шакли ва улчамлари қиздириладиган буюмга мослаб танланади. Инфрақизил қиздириш лок-бўёқ материалларни, сабзавот, меваларни қуритишда, каучукни вулканизация қилишда, термопластик материалларга шакл бериш олдидан уларни қиздириш ва б. мақсадларда қўлланади.

Loading...