ИНФУЗОРИЯЛАР (Infuzoria, Ciliophora) — юксак ривожланган бир ҳужайрали ҳайвонлар типи. Танасининг уз. 12 мкм дан 3 мм гача. Ташқи кўриниши ҳар хил; эркин ва ўтроқ, якка ва колония бўлиб яшовчи турлари бор. Ҳаракатланиш органоидлари танасини қоплаб турувчи киприклардан иборат. Танаси юпқа ва пишиқ пелликула қобиқ б-н қопланган. Ядроси 2 хил: битта катта ядро (макронуклеус) ва битта ёки бир неча кичик ядро (микронуклеус)дан иборат. Катта ядро ловиясимон, занжирсимон, тақасимон ёки бошқа шаклда, кичик ядро думалоқ бўлади. Инфузориялар ҳазм қилиш ва айириш органоидларининг анча мураккаб тузилганлиги билан бошқа бир ҳужайралилардан фарқ қилади. Эркин яшовчи Инфузорияларда оғизолди чуқурчаси, оғиз, ҳалқум, ҳазм қилиш вакуоллари ва чиқариш тешиги бўлади. Қисқарувчан вакуоллари 2 та, мураккаб тузилган бўлиб, цитоплазмадан суюклик йиғувчи узун найчалар, су-юкдик сақловчи резервуар ва чиқариш найчасидан иборат. Инфузорияларнинг эктоплаз-масида ҳимоя вазифасини бажарувчи ипсимон отилувчи таначалар (трихо-цисталар) жойлашган. Паразит Инфузорияларнинг оғиз тешиги ва қисқарувчан вакуоллари булмайди. Бактериялар ва сув утлари б-н, оғизсиз паразит турлари фагоцитоз усулда озиқланади. Инфузориялар иккига бўлиниш, кетма-кет бўлиниш, кўп марта бўлиниш, куртакланиш орқали кўпаяди. Инфузорияларда жинсий жараён иккита инфузория ўртасида ирсий белгиларнинг алмашинуви (конъюгация) орқали содир бўлади. 8000 га яқин тури маълум. Денгиз, чучук сув ва тупроқда уч-райди. 2 синф (киприкли ва сўрувчи инфузориялар) га бўлинади. Айрим инфузориялар ҳайвонлар (ҳалқали чу-валчанглар, моллюскалар, сут эмизувчилар) ошқозонида симбиоз яшайди. Кавш қайтарувчи сут эмизувчилар ош-қозонида офриосколекс инфузорияси яшайди. Бир қанча Инфузориялар паразитлик қилади. Балиқларда ихтиофтириус, уй ҳайвонлари ва одамларда балантидий паразитлик қилиб, катта зиён келтиради. Айрим инфузориялар (мас, туфелька) лаб. ҳайвонлари ҳисобланади.