ИНГИЧКА

ИНГИЧКАСамарқанд вилояти Нуробод туманидаги шахарча (1944 й. дан). Зирабулоқ тоғларининг жан. шарқий ён бағрида, Ингичка сойи бўйида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Катта-қўрғондан 28 км. Аҳолиси 10,3 минг киши (2001), асосан, ўзбеклар. И. нинг ўрта қисмидан Ингичкасой оқиб ўтади. Ингичкага Зарафшон дарёсидан уз. 28 км ли қувур орқали сув келтирилган. Ингичка 1948 й. Ингичка вольфрам конининг ишга туширилиши муносабати билан вужудга келган. Иқлими кескин конти-нентал. Ингичка 7 балли сейсмикзонадажойлашган. Ингичкада «Вольфрам» кон бошқар-маси, «ТМТЭ» (экспедиция), «Самарқандгипс», «Шахта» қурилиш бошқармаси фаолият кўрсатади. Ингичкада 2 умумий таълим мактаби, 1 мусиқа мактаби, 1 касбҳунар коллежида 150 дан зиёд ўқитувчилар таълим беради. 75 ўринли шифохона, 20 ўринли туғруқхона, поликлиника бўлиб 160 врач ва ўрта маълумотли мутахассис хизмат қилади. Стадион, спорт иншооти, маданият уйлари, 2 хиёбон, 2 кутубхона бор. И. — Каттақўрғон, Ингичка — Самарканд йўналишларида автобус қатнови йўлга қўйилган. Нуробод — Қарноб, Агрон — Оқтош маршрутидаги автобуслар Ингичка орқали ўтади.

Prev Article

ИНГАЛЯЦИЯ

Next Article

ИНГЛИЗЛАР