
ИНГЛИЗЛАР
ИНГЛИЗЛАР британлар, (ўзларини инглиш деб атайдилар) — халқ. Буюк Британиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони (48,5 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари), жумладан, Буюк Британияда 44,7 млн. киши, Канадада 1 млн. киши, Австралияда 940 минг киши, АҚШда 650 минг киши, ЖАР да 230 минг киши, Ҳиндистонда 200 минг киши, Янги Зеландияда 188 минг киши яшайдилар. Инглиз тилирэ. гаплашади. Диндорлар, асосан, англиканлар. Европеоид ирқига мансуб. Британия о. ларида мил. ав. 1минг йиллик ўрталарида кельт қабилалари (бриттлар ва б.) яшар эди. Мил. 5—6-а. ларда бу ерларга материкдан герман кабилалари — англлар, сакслар, ютлар келиб ўрнашдилар. Улар келыларнинг бир қисмини ўзларига сингдирди, бир кисмини эса Шотландия, Уэльс ва Корнуолл тоғларига сиқиб чиқардилар. 7 — 10-а. ларда, англосакс элати вужудга келди. Англия 1066 й. да норманнлар томонидан босиб олинди. 13—14-а. ларга келиб англосакслар ва норманнлар ягона инглиз халқига уюшди. 16-а. да инглиз жонли ва адабий тили вужудга келди. 17—19-а. ларда Англия бошқа қитъалардаги кўпгина мамлакатларни ўз мус-тамлакасига айлантирди. Кўплаб Инглизлар мустамлака мамлакатларига кўчиб бордилар. Натижада Инглизлар кўпгина халқлар — америкаликлар (АКШда), австралияликлар, янги зеландияликларннт шаклланишида асосий компонентлардан бири бўлди.
Инглизларнинг ҳаёти ва ижтимоий турмушида анъанавий хусусиятлар кўп сакланиб қолган (яна қ. Буюк Британия).