ИНГУШИЯ

ИНГУШИЯ, Ингушия Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Майд. 3,6 минг км2. Аҳолиси 317 минг киши (1999). Пойтахти — Назрань ш. Маъмурий жиҳатдан 4 туман, 3 шаҳарга бўлинади.

Давлат тузуми. Ингушия — республика. Давлат бошлиғипрезидент. Қонун чиқарувчи органи — Халқ мажлиси (парламент). Ижрочи органи — ҳукумат.

Табиати. Ингушия Катта Кавказ тизмаси шим. ён бағрининг марказий қисмида жойлашган. Иқлими мўътадил континентал. Ўртача т-ра: янв. да — 3 дан —10° гача, июлда 21—23°. Йилига 1200 мм гача ёғин ёғади. Асосий дарёси — Сунжа. Текисликдаги тупроғи — дашт тупроғи. Тоғларда кенг баргли ўрмонлар баланд тоғ ўтлоқларига туташади.

Аҳолиси. Ингушлар (215 минг киши), руслар (14 минг киши), чеченлар (13 минг киши), турклар (2,4 минг киши) ва б. яшайди. Ингушлар ўзларини галгай деб атайдилар. Диндорлар ислом динининг сунна мазҳабида.

Тарихи. Ингушлар 7-а. да биринчи бор тилга олинади. 9-а. охири — 13-а. бошларида Ингушия Аланлар давлати таркибига кирган. 16-а. га қадар тоғларда алоҳи-да-алоҳида (Жерах, Фепин, Галга, Цорин, Мецхал) уруғқабила жамоаларига уюшиб яшаб келган. 16—17-а. ларда аҳоли Сунжа ва Терек дарёлари водийларига жойлашган. Ингушия ерларини 1810 й. да Россия босиб олган. 1921 й. дан РСФСР таркибидаги Тоғлилар АССРга киритилган. 1924 й. да Ингушия мухтор вилояти тузилган. 1934 й. дан Чечен – Ингушия мухтор вилояти бўлган, 1936 й. да у АССР га айлантирилган. Ингушия 1942 й. кузда немислар томонидан босиб олинди. 1943 й. янв. да озод этилди. 1944 й. да Чечен-Ингушия АССР тугатилиб, аҳолиси 2-жаҳон уруши даврида босқинчиларга ён босди, деган туҳмат билан зўрлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистонга кўчирилган. 1957 й. да мухтор республика тикланган. 1990 й. да Чечен-Ингушия АССР Олий Кенгаши давлат суверенитети ҳақида декларация қабул қилди. 1992 й. дек. да И. Республикаси тузилди.

Хўжалиги. Иқтисодиётида нефть қазиб олиш, нефть кимёси, кимё, газни қай-та ишлаш, металлсозлик, трикотаж, озиқ-овқат корхоналари муҳим ўринда туради. Қ. х., асосан, Сунжа ва Кам-билеевка дарёлари водийларида ривожланган. Маккажўхори, буғдой, сули, арпа, қанд лавлаги, кунгабоқар, картошка етиштирилади. Боғдорчилик ва сабзавотчилик билан ҳам шуғулланилади. Чорвачилигида қорамол, қўй (асосан, майин толали жун берадиган қўйлар), чўчқа боқилади.

Адабиёти. Ингуш халқининг ўзига хос ва бой оғзаки адабиёти мавжуд. Аммо ёзма адабиёти 20-а. бошларида шаклланди. 3. Малсагов (1894—1935) нинг «Ўғирланган қиз» пьесаси (1923) ингуш тилидаги биринчи босма асардир. 30-й. ларда С. Озиев, X. Муталиев, Ж. Яндиев каби шоирлар, А. Гойгов, И. Базоркин каби адибларнинг асарлари босилиб чикди. 2-жаҳон уруши йилларидаЖ. Яндиев, М. Хашагулгов, И. Ба-зоркинларнинг фашист босқинчиларга нафрат руҳидаги асарлари катта аҳамиятга эга бўлди. 50-й. лардан адабиёт бадиий юксакликка кўтарилди, барча замонавий жанрларда, айниқса роман жанрида салмокли асарлар яратилди. Биринчи ингуш романнависи С. Чахкиевнинг «Олтин устунлар», «Бўрининг тунлари» асарлари ингуш адабиётида муҳим воқеа бўлди. Уларнинг биринчисида ахлоқ-одоб муаммолари кўтарилган бўлса, иккинчиси тарихий мавзуда эди. И. Базоркиннинг «Асрий зулматлар оша» эпопеяси халқнинг кейинги бир асрлик ҳаёти ва фикр-ўйларини ифодалаб берган. 60—90-й. ларда шеърият бадиий жиҳатдан анча юксалди, прозада сермазмун очерк, қисса, романлар яратилди.