ИНЪИКОС (фалсафада) — объектларнинг ўзаро таъсири натижасида модда, энергия ва ахборот алмашиши жараёни. Инъикоснинг энг содда шакли механик ўзаро таъсирдир. Мас, тупроқда ётган тош тупроқда ўз изини қоддиради. Жонли организмларда Инъикоснинг му-раккаброқ тури — таъсирланиш ҳодисаси содир бўлади. Mac, ёмғир чувалчангига иссиқ жисмни теккиз-сангиз, иссиқлик ҳақидаги информация (ахборот) чувалчангга таъсир қилади ва бунинг оқибатида чувалчанг танасини иссиқликдан олиб қочади. Бу оддий ҳимояланиш рефлексидир. Мураккаб жонли организмларда психик Инъикос рўй беради. Бу И. нинг олий шаклидир. Одамлар орасида эса сўзлар орқали фикр алмашиш ҳодисасига асосланган ижтимоий Инъикос мавжуд. Ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро таъсири оқибатида ижтимоий Инъикоснинг мураккаб шакллари намоён бўлади.
Инъикос мураккаб физик, кимёвий, биологик, психик ва ижтимоий жараён бўлиб, бу жараёнда иштирок этувчилар ўртасида модда, энергия ва ахборот алмашиниш ҳодисаси рўй беради.
Борлиқнинг тузилиш ҳолатига мос равишда Инъикос ҳам турли хил бўлади. Ноорганик ҳолатда механик, физик ва кимёвий Инъикос турлари учраса, органик ҳолатда эса биологик Инъикос таъсирланиш, мураккаб рефлектив жараёнлар, ин-стинктлар, ирсий ўзгаришлар кўри-нишида намоён бўлади. Ижтимоий ҳолатда эса инсоннинг руҳий, ижодий, интеллектуал фаолияти билан боғлиқ бўлган жамоавий хаттиҳаракатларида, ижтимоий ўзгаришларда, умумбашарий миқёсидаги муаммоларнинг вужудга келиши шаклида рўй беради. Мас, ҳозирги замонда бутун сайёрамиз микёсида вужудга келган экологик вазият ҳам жамият фаолиятининг табиатдаги Инъикос идир.
Шарқ фалсафасидаги инсон ўзининг ҳар бир ноўрин хаттиҳаракатлари учун қайсидир бир пайтда жавоб бериши муқаррар эканлиги ҳақидаги ҳикматли ran «ҳар қандай таъсир ўзининг акс таъсирига эгадир» деган маънони беради.
Инъикоснинг оний, бир лаҳзали, давомий, узоқ муддатли ва занжирли кечувчи турлари бор.
Бахтиёр Тўраев.