ИНЖИНИРИНГ (инг. injineering — ихтирочилик,) муҳандисликмаслаҳат хизматлари — тижо-ратчилик қоидаларига асосланган ҳолда и. ч. ни ташкил этишни таъминлаш, маҳсулот сотишни уюштириш ва б. юзасидан маслаҳат бериш. Бу иш билан мах-сус ихтисослашган Инжиниринг фирмалари, бе-восита йирик саноат ва қурилиш фирмалари шуғулланади, улар бир вақтнинг ўзида бир неча мижозларга хизмат қилади. Экспорт И. фирмалари бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатади, му-раккаб ва катта лойиҳаларни амалга оширади. Инжиниринг фирмалари бозорнинг муҳим иштирокчиси ҳисобланади. Халқаро Инжиниринг хизмати ишнинг техник-ташкилий ва тижорат томонлари кўрсатилган контракт шаклида расмийлаштирилади. Инжиниринг моҳияти б-н муайян пулли хизматларга буюртманинг бир кўрини-шидир. Инжиниринг хизматлари 2 гуруҳга бўлинади: и. ч. жараёнини тайёрлаш билан боглиц хизматлар, и. ч. ва маҳсулотни сотиш жараёнини меъёрда боришни таъминлаш бўйича хизматлар. Хизмат ларнинг биринчи гуруҳига лойиҳага қадар, лойиҳа, лойиҳадан кейинги ва махсус хизматлар; иккинчи гуруҳга корхонани ишлатиш, бошқариш жара-ёнларини оптималлаштириш ва унинг маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ ишлар киради.
Ҳоз. даврда Инжиниринг хизматлари бозорида асосий харидор ривожланаётган давлатлар бўлса, сотувчилар саноати ривожланган мамлакатлардир.