ИНКАССО (итал. incasso) — харидор ҳисобварағидан пул суммасини олиб, сотувчи ихтиёрига ўтказиш бўйича банк операциялари. Мижозга хизмат кўрсатиш ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида ва харидорнинг ўз топшириғи б-н амалга оширилади. Сотиб олинаётган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов турли шакллар (чеклар, векселлар ва б.)да бўлиши мумкин. Сотувчи-мижоз харидор-мижозга жўнатган товари ёки кўрсатган хизмати тўғрисидаги тўлов талабномасини Инкассо (тўлов учун) га банк-ка такдим этади, банк ўз навбатида мазкур тўлов операцияси (харидор ҳисобварағидан сотувчи ҳисобварағига пул ўтказиш)ни бажаради ва мижозлардан ўз хизмати учун фоиз ундиради.