ИНКОР — кетма-кет келаётган 2 босқич (ҳолат) ўртасидаги боғлиқлик ва ворисликни ифодаловчи фалсафий ту-шунча. Инкор — объектнинг ўзгариши шарти бўлиб, унда баъзи элементлар шунчаки йўқолмай, балки янги сифатда сакданиб қолади. Кенг маънода — бирор ўзгариш, тараққиётни ўз ичига олувчи муҳим босқич, лаҳза (момент)ни ифодалайди. Оламдаги ҳар қандай ўзгаришда, албатта, Инкор лаҳзаси бўлади, уни четлаб ўтиш мумкин эмас. Mac, тараққиётнинг исталган бир босқичи иккинчи босқич учун замин тайёрлайди.
Инкор тушунчаси инкорни инкор қонунининг энг муҳим белгиси, янги б-н эскини боғловчи асосий бўғин ҳисобланади.