ИННЕРВАЦИЯ (лот. in — ичга, nervus — нерв) — одам ва ҳайвонлар аъзолари ҳамда тўқималарининг марказга интилувчи ва марказдан қочувчи нерв (асаб) толалари орқали марказий нерв системаси билан боғланиши. Тўқима ва аъзолардаги қўзғалиш марказга интилувчи (афферент) нерв толаларидан марказий нерв системасига боради ва ундан марказдан қочувчи (эфферент) нерв толалари орқали ишчи аъзоларга қайтади. Иннервация туфайли организм ташқи ва ички муҳит таъсирига жавоб кай-таради. Айрим аъзолар (мас, скелет мускуллари)нинг фаолияти фақат эфферент Иннервация ҳисобига рўй беради. Баъзи аъзолар (мас, юрак, ичак қисқариши) шу аъзоларнинг ўзида пайдо бўлган им-пульслар таъсирида Иннервация ланади (яна қ. Автоматизм, Нерв регуляцияси).