ИНОН АБДУЛҚОДИР (тахаллуси; асл исми Фатҳулқодир Мустафоевич Сулаймонов) (1889.29.11, Оренбург губернясининг Челябинск уезди — 1976.1.10, Анқара, Туркия) — бош-қирд халқининг миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан, туркшунос.
Троицк ш. даги Расулия мадрасасини тугатган (1914). Бошқирдистон мухторияти (республикаси)да халқ таълими тизимининг ташкилотчиларидан бири. Валидий ва б. билан биргаликда Бошқирдистонни тарк этиб, Туркистонга келди (1920). Тошкентдаги қозоқ ва қирғиз мактабларида ўқитувчилик қилди. Валидийнинг яқин ёрдамчисига айланиб, истиқлолчилик ҳаракатини жипслаштириш ишига ўз ҳиссасини қўшди. 1923 й. фев. дан Валидий билан Эрон, Афғонистон, Ҳиндистонда бўлиб, 1925 й. июлда Истанбўлга етиб келди. Туркология интида ишлади (1925). Анқара унти (1933—44), диний ишлар департамента (1961), турк маданияти интида (1964) фаолият кўрсатди.
Инон Абдулқодир туркий халқлар этнологияси, фольклори, диний эътиқодлари ва анъ-аналари ҳақидаги тадқиқотлари б-н машҳур. 400 дан ортиқ илмий ишлари бор. Жумладан, «Туркий тил ва лаҳжалари», «Олтой-Енисей турклари», «Сибирь турклари», «Шарқий Туркистон», «Алишер Навоий», «Алишер Навоий ва фольклор», «Чиғатой адабиёти», «Ўзбекларда қишлоқ тўйлари», «Абулғози Баҳодирхон ва унинг турклари», «Дукчи Эшон исёни», «Рус мустамла-качиларининг Туркистонда диний кураши», «Туркистоннинг аҳволи», «Ўзбек элида Москванинг қабихликлари», «Туркистонда 1916 й. даги қўзғолон», «Туркистон миллий қаҳрамонлари» ва б. 2 жилдли «Танланган асарлар» китоби Туркияда нашр қилинган (1987-91).
Ад.: Аҳмад Закий Валидий Тўғон, Бўлинганни бўри ер (Хотиралар), Т., 1997; Валеев Д. и др., Судьба и наследия башкирских учёных — эмигрантов, Уфа, 1995.
Қаҳрамон Ражабов, Ренат Шигабиддинов.