ИНОҚ (қад. туркий руний битикларида «ишонч» маъносида қайд этилган) — 1) Марказий Осиёда 11 —14-а. ларда ҳукм сурган сулолалар салтанатида «маслаҳатчи», «вазир»ни англатган;
2) Бухоро хонлигида ҳукмдорнинг ишончли кишиси, мансабдор. 17—18-а. ларда хонликда улуғ Иноқ ва кичик Иноқ бўлган. Улуғ Иноқ даражасига кўра, кўкалтош ва улуғ қушбеги (қушбеги-и калон) дан сўнг турган. Улуғ Иноқ, асосан, ҳукмдор фармонларини кичик мансабдаги амалдорларга етказиш ва амир қабулига муяссар бўлганларни киритиш билан шуғулланган. Кичик Иноқ ҳам хоннинг ишончли кишиси бўлиб, баъзан саройдан отга минган ҳолда чиқиш ҳуқуқига эга бўлган. Ўз лавозимига кўра, улуғ меҳтар, девони саркор ва дастурхончидан юқори турган. Кичик Иноққа ҳукмдорнинг муҳрлари солинган қутичани эҳтиёт қилиш топширилган. Кичик Иноқ, шунингдек, амир номига тушган ари-за ва шикоятларни қабул қилган; элчиларни қабул қилиш пайтида улар келтирган хатларни очиб, амирнинг шахсий котиби (мунший) га тақцим этган;
3) Хива хонлигидаги юқори маъ-мурий мансаб; хондан кейинги 2 рутба саналган ва бу лавозимга хоннинг биродарларидан бири тайинланган. Хо-разм ўзбеклар тўпаси бошлиғи. Абулғозий Баҳодирхон тантанали маросимларда ўтириш учун Иноқ ларга 4 жой аж-ратган. Бу имтиёз 1873 й. гача давом этган. Иноқ лардан бири хоннинг чап томонида, амир ул-умародан кейин ўтирган ва улуғ Иноқ деб аталган. Янги хон кўтариш вақтида Иноқлар оқ наматнинг тўрт бурчидан ушлаб, бўлажак хонни 3 марта осмонга ирғитганлар, бу Иноқ ларнинг асосий ва фахрий бурчи эди. Иноқ ларнинг сиёсий мавқеи ниҳоятда баланд бўлиб, 18-а. охирида ҳатто хонликни ҳам идора қилганлар. Иноқ ҳузурида қушбеги, меҳтар (молия ишлари бошлиғи) ва оталиқ (қўшинлар қўмондони)дан иборат кенгаш бўлган ҳамда амалий тадбирлар ишлаб чиқишга ёрдамлашган. Иноқлар Хива тахтига Чингизхон авлодларини ўтказганлар, би-’ роқ уларнинг аксари қозоқлар ва шунингдек, қўшни давлатлардан келган кишилар бўлиб ҳеч қайси тўпага мансуб эмасдилар. Шунинг учун Иноқлар ўзларини бошда вақтинча, сўнг доимий хон деб эълон қилардилар. Янги сулола асосчиси Муҳаммад Амин иноқ қўнғирот уруғидан эди. Қўнғирот уруғи қиёт уруғи билан бирга иккинчи ўзбек тўпасининг бошида турар эди.
Ҳамидулла Дадабоев.