ИНОҚЛАР — Хива хонлигини идора қилган сулола (1790—1873). Кўнғирот уруғига мансуб. Асосчиси — йирик мулкдор Муҳаммад Амин иноқ (? — 1790). У ёвмут қабиласидан чиққан Хива хонларига қарши курашиб, ҳоки-миятни эгаллаган. Сўнг, Абулғозий III (1770—1804)ни номигагина хон қилиб тайинлаб, амалда ҳокимиятни якка ўзи бошқарган. И. Хива хонлигини руслар босиб олгунига қадар (1873) ҳокими-ятни шу тариқа идора қилганлар. Сулола вакиллари: Авазбек (1790—1804), Элтузархон (1804— 06), Муҳаммад Раҳимхон (1806—25), Оллоқулихон (1825—42), Раҳимқулихон (1842—45), Муҳаммад Аминхон (1845— 55), Аб-дуллохон (1855), Қутлуғ Муродхон (1855—56), Саид Муҳаммадхон (1856—65), Саид Муҳаммад Раҳимхон (1865-73).