ИНОЯТОВ

ИНОЯТОВ Миробид (1889, Тошкент — 1937) — давлат ва жамоат арбоби, қатағон қурбони. 1916 й. Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатида фаол катнашган. Тошкент Эски шаҳар кен-гаши ижроқўми раиси (1918), Тошкент Эски шаҳар шўро кенгаши раиси (1919), Туркистон АССР озиқ-овқат халқ комиссари (1920), Туркистон ХКСнинг Москвадаги мухтор вакили ўринбосари (1923), Туркманистон Молия халқ комиссари (1926), Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссари (1933) вазифаларида ишлади. Кейинроқ Тожикистон Ер ишлари ва молия халқ комиссари этиб тайинланди (1935). Бироқ ҳаётини халқи, Ватани озодлиги йўлида сарф этган Иноятовга ҳам «халқ душмани» тамғаси босилди ва отишга ҳукм этилди. 1956 й. окланган.

Loading...