ИНҚИЛОБ, революция — таби-атнинг бирон-бир ҳодисаси, жамият ёки онгнинг ривожланишида рўй берадиган чуқур сифат ўзгариши (мас, ижтимоий Инқилоб, шунингдек, геол., са-ноат, фантехника, маданият, физика, фалсафа ва ҳ. к. даги Инқилоб). И. сўзи кўпинча ижтимоий-сиёсий тузумни қўққисдан, зўрлик б-н ўзгартириш маъносида ишлатилади, у аста-секин, эволюцион тарзда ўзгартиришларнинг аксидир.