ИНСОН ВА ФУҚАРО ҲУҚУҚЛАРИ ДЕКЛАРАЦИЯСИ (1789) – Буюк француз инқилобининг сиёсий манифе-сти. 1789 й. 26 авг. да Таъсис мажлисида қабул қилинган. Шахс, сўз, виждон эркинлигини, фуқароларнинг қонун олдида тенглигини, зулмга қаршилик кўрсатиш ҳукуқини, хусусий мулк дахлсизлигини асосий ҳуқуклар сифатида эътироф этган.