ИНСОН ВА ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ

ИНСОН ВА ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ — инсонга бекаму кўст яшаш имкониятини берувчи ва иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий соҳаларда ўз имконият ва талабларининг амалга оширилишини таъминловчи ҳуқуқий мақом. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг асосидир. ЎзР Конституциясида қайд этилган ҳуқуқ ва эркинликлар: қонунларнинг мазмуни ва қўлланилишига ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳокимият фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади; Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига, унинг жинси, ирқи, миллати, тили, диний эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, маслаги, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилмаслигини, суд йўли билан ҳимоя қилинишини ка-фолатлайди. Конституция барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигига асосланган ҳолда, ўзгаларнинг ҳуқукдарига ҳурмат билан қараш тамойилларини, ўзгаларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобига ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга йўл қўйилмасликка, ижтимоий адолат ва ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган. ЎзРда Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва ф. ҳ. ва э. амалга оширилишига давлат кафолат беради. Ўз навбатида республика ҳудудида яшовчи шахслар Консти-туцияда таъкидланган ҳуқуқ ва эркинликларга, халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этиши зарур. Умум эътироф қилган мазкур халқаро меъёрий манбалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуклари умумжаҳон деклараци-яси, Бола ҳуқуклари тўғрисида конвенция ва ЎзР қўшилган яна бир қатор халқаро ҳужжатлардир.