ИНСОН ВА ҚОНУН

«ИНСОН ВА ҚОНУН»Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, ижтимоий-оммабоп газетаси. Муассиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 1996 йил янв. дан ойига бир марта Тошкентда нашр этилган. 1998 йил янв. дан мустақил ҳафталик нашрга айлантирилган. Асосий вазифаси — жами-ятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ мадания-тини шакллантириш, аҳолини Ўзбекистон ва жаҳон қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништириб бориш, уларни тушунтириш ва шарҳлаш, жиноятчилик ва қонунбузарлик илдизларини очиш ва бу ишга жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат. Асосий рукнлари: «Қонунларни шарҳлаймиз», «Ҳуқуқшунос минбари», «Суд залидан», «Қонун ва ижро», «Ҳуқуқингизни биласизми?», «Жиноятчилик — иллат», «Қонун барчага баробар», «Куч — адолатда». Адади 6,5 минг нусха (2002).

Loading...