ИНСОНПАРВАРЛИК

ИНСОНПАРВАРЛИК — инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуклилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шартшароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Унга кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бу-тун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахтсаодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик Инсонпарварликнинг асосий масаласидир.

Инсонпарварлик ғоялари узоқтарихга эга. Улар бахт-саодат ва адолатга эришиш орзулари тарзида қадимдан халқ оғзаки ижодида, адабиётда, диний ва фалсафий таълимотларда ўз аксини топиб келмоқда.

Шарқ фалсафаси ва ижтимоий тафаккурида Инсонпарварлик ғоялари азалдан кенг тарқалган бўлиб, унинг кўп минг йиллик тарихи б-н чамбарчас боғлиқ. Ўрта осиёлик мутафаккирлардан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али-шер Навоий ва б. асарларида Инсонпарварлик, инсон эркинлиги, унинг қадр-қиммати ғоялари олға сурилди. Форобий инсонларнинг иноқ ва дўст яшаши мамлакатда халқлар учун катта фойда келтиришини исботлашга интилган ва тин-чликни қатъий қувватлаб, бутун фаолиятини инсон хизматига қаратган. Навоий инсон тақдири, халқ манфаа-ти, мамлакат ҳақида ғамхўрликни асосий масала қилиб қўйган. Дунёда энг қимматли нарса инсондир, деган фикрни олға сурган. Унинг фикрича, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Жаҳон динлари, жумладан ислом динида ҳам Инсонпарварлик ғоялари ўз ифодасини топган. Унда фақир, камбағал, мусофир, муҳтож кишиларга ёрдам беришга, саҳо-ватли ва инсофли бўлишга даъват қилинади.

Инсонпарварлик яхлит дунёқараш тизими сифатида биринчи бор Европада Уйғониш даврида шаклланган. Инсонпарварлик гоялари Европада ўрта асрларда инсоннинг камситили-шига, уни худо ва дин номидан ҳақоратлаб инквизиция гулханига таш-лаган шафқатсиз диндорларга ва уларни қўллабқувватлаган жамият вакилларига қарши, инсон ҳуқукари учун муросасиз кураш сифатида намоён бўлди (қ. Гуманизм). И. кенг ижтимоий фикрни қамраб олиб, адабиёт, фалсафа, санъат ва б. соҳаларда 14—17-а. ларда Италияда, кейинчалик эса Европанинг бошқа мамлакатларида кенг тарқалди.

Кейинги асрлар давомида Инсонпарварлик гоялари гуманизм номи билан ривожланди. Бу атама биринчи марта 19-а. бошларида фанда ишлатила бошлади ва 20-а. нинг ўрталаригача жамиятдаги адолатсизликни, тенгсизликни танқид қилишга қаратилди. 2-жаҳон урушидан ке-йин жаҳон тараққиётида туб ўзгаришлар юз бериб, ҳақиқий Инсонпарварлик томон жиддий қадамлар қўйилди. Буни БМТ, ЮНЕСКО каби халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотлар декларация ва ҳужжатларида кўриш мумкин. Инсонпарварлик ҳар бир ҳуқуқий, демократик давлатнинг ҳаёт қоидаларидан бирига айланмоқда.

Ўзбекистон ўз сиёсатини Инсонпарварлик шартлари, талаблари, қоидаларига, Шарқ ва Ғарб давлатларининг энг илғор тажрибаларига таяниб олиб бормоқда.

Loading...