ИНСТИТУТ

ИНСТИТУТ (лот. institum — тартибот, муассаса) — 1) турли ихтисослашган ўқув юртлари (ўрта, олий, малака ошириш тизими), и. т., лойиҳалаш ва б. муассасаларнинг номи;

2) жамиятдаги ижтимоий тартиботларнинг муайян доирасини ўз ичига олган ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Кенг маънода — ижтимоий турмушни ташкил этувчи ва тартибга солиб турувчи ижтимоий тузилманинг бир унсури — муассасалар, меъёрлар, қадриятлар, маданият намуналари, қарор топган феъл-атвор шакллари мажмуи: иқтисодий Институт (мас, мулкчилик, иш ҳақи), сиёсий Институт (мас, давлат, армия, партия), молиявий Институтлар (молия ва банк муассасалари) ва ш. к.