ИНСЦЕНИРОВКА

ИНСЦЕНИРОВКА (лот. in — да, scaena — саҳна) — адабий асар (роман, қис-са, достон, ҳикоя)нинг саҳна, телевидение, радио учун қайта ишланиши. Дастлаб Инсценировка 19—20-й. ларда Европада вужудга келди ва тараққий этди. Ўзбекистонда Инсценировканинг илк намуналари 20-а. бошларида яратилди, 20—80-й. ларда ривожланди. Мас, Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Миртемир, Ўткир Ҳошимов ва б. нинг асарлари асосида ёзилган Инсценировкалар театрлар саҳнасида қўйилди, телевидение орқали на-мойиш этилди, радио тўлқинлари орқали эшиттирилди. Агар Инсценировка асл нусхасидан тубдан фарқ қилса, муайян асар мотивлари асосида ёзилган мустақил пьеса ҳисобланади. Ўзбекистонда, мас, Ўзбекистон Миллий академик драма театрида «Ганг дарёсининг қизи» (Р. Тагорнинг «Ҳалокат» романи асосида А. Гинзбург И. си), «Қутлуғ қон» (Ойбекнинг шу номли романи асосида Т. Хўжаев И. си) ва б. И. лар қўйилган.

Инсценировкада драматик жанр хусусиятлари ҳисобга олинади, хусусан, қаҳрамонлар образини асосан диалог ёрдамида очиб бериш, кучли ҳаётий зидциятларни кўрсатиш ва ёрқин сиймоларни на-моён этишга эътибор берилади. Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга ма-териалларни саҳна учун адабий жиҳатдан қайта ишлаш ҳам Инсценировка дейилади.