ИНСУЛИН

ИНСУЛИН (лот. insula — оролча) — ҳайвон ва одамнинг оқсил табиатли гормони. Меъда ости безининг Лангерганс оролчаларида ишлаб чиқарилади. Канадалик олимлардан Ф. Бантинг билан Ч. Бест биринчи бўлиб ажратиб олишган (1921— 22). Мол. м. 6000. И. молеку-ласи дисульфид боғлари билан бириккан иккита полипептид занжирдан тузилган бўлиб, 51 аминокислота қолдиғидан ташкил топган. Инсулинда аминокисло-талар қолдиғининг кетма-кет жойлашувини инглиз биокимёгари Ф. Сангер аниқлади (1945—56). Бу И. ни кимёвий йўл билан синтез қилишта имкон берди. Инсулин кимёвий ва ген инженерлиги йўли билан синтез қилинган. Инсулин аминокислоталар тартиби биринчи бўлиб аниқланган оқсил моддадир.

Инсулин гликогеннинг парчаланиши ва жигарда глюкоза синтезланишини тўхтатиб, қондаги қанд миқцорини камайтиради. Айни вақтда, ҳужайра мем-браналарининг глюкоза ўтказувчанлигини оширади, натижада, тўқималарга глюкоза ўтишига имкон туғилади. Организмда Инсулин етишмаслиги қандли ди-абетта сабаб бўлади. Уни даволашда қўлланиладиган Инсулин препаратлари (сўйилган қорамолнинг меъда ости безидан тайёрланади): аморф рух-инсулин суспензияси, протамин-рух-инсулин эритмаси, протамин-инсулин суспензияси ва б. И. га Караганда анча узок, таъсир этади. Дармонсизлик, иштақа йўқолиши ва б. баъзи касалликларда оз-оздан Инсулин инъекция қилиш буюрилади. Интоксикациялар (мас, ҳомиладорларнинг тинмай қусиши), шизофрения ва жигар касалликларини даволашда ҳам буюрилади. Инсулин овқат ейишдан 30 — 60 мин. илгари тери ости ёки мускул орасига юборилади. У оқсил бўлганидан ҳазм ширалари таъсирида емирилиб кетади, шунинг учун уни ичиш наф бермайди. 6—8 соатдан кейин такрор инъекция қилинади.

Loading...