ИНТЕГРАЛ ҲИСОБ

ИНТЕГРАЛ ҲИСОБ — интеграллар ва уларнинг хоссаларини, ҳисоблаш усулларини, татбиқларини ўрганувчи математика бўлими. Интеграл ҳисоб тараққиёти ва мазмуни дифференциал ҳисоб тараққиёти ва мазмуни билан узвий боғлиқ. Интеграл ҳисоб дифференциал ҳисоб билан бирга чексиз кичик микдорлар анализини (қ. Математик анализ) ташкил қилади. 17-а. га келиб, техника ва табиий фанларнинг тараққиёти математика олдига жуда кўп янги масалаларни, жумладан, мураккаб геометрик шаклдаги жисмларнинг юзини, ҳажмини, оғирлик марказини ҳисоблаш масалаларини қўйди. Буларни аниқлашнинг қадимги эски усуллари ўрнига янги ва кучли математик усуллар яратиш зарурияти туғилди. Шу даврда Интеграл ҳисоб вужудга кедди. Интеграл ҳисобнинг асосий тушунчалари аниқ ва аниқмас интеграл тушунчаларидир. Интеграл ҳисобнинг турли татбикларида бу аникмас интегралларга мос аниқ интегралларнинг аҳамияти катта бўлгани учун улар яхши ўрганилган ва қийматлари ҳисобланган жадваллар тузилган.

Интеграл тушунчаси бир неча хақиқий ўзгарувчининг функциялари учун ҳам, комплекс ўзгарувчининг функциялари учун ҳам аниқланган ва хоссалари яхши ўрганилган.

Loading...