ИНТЕГРАЛ СХЕМА

ИНТЕГРАЛ СХЕМА (ИС, интеграл микросхема) — жуда ихчам (микроминиатюр) электрон қурилма. Элементлари (диодлар, транзисторлар, резисторлар, конденсаторлар ва б.) конструктив, технологик ва электр жиҳатдан ўзаро узвий боғланган (бирлаштирилган) ва ўта зич жойлаштирилган бўлади. Узлуксиз ёки дискрет (узлукли) электр ва оптик сигналлар тарзидаги ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш учун мўлжалланади. Интеграл схема қуйидаги хилларга бўлинади: элементларни бирлаштириш (интеграция) усули бўйича — яхлит (монолит) ва гибрид (таркибий) (осма дискрет электрон асбобларлан фойдаланилган) схемалар; ишлов бериладиган сигналларнинг хили бўйича — рақамли ва аналог схемалар; ИС даги элементлар сони N (интеграция даражаси) бўйича — кичик (N< 102)? ўрта (N = 102 — —103), катта (N= W — 104) ва жуда катта (N> 104) схемаларга бўлинади. Интеграл схема электрон ҳисоблаш машиналари, назорат-ўлчаш аппаратлари, алоқа техникаси ва б. соҳаларда қўлланилади.

Loading...