ИНТЕЛЛЕКТ (лот. intellects — билиш, тушуниш, идрок қилиш) — инсоннинг ақлий қобилияти; ҳаётни, атроф муҳитни онгда айнан акс эттириш ва ўзгартириш, фикрлаш, ўқиш-ўрганиш, дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилияти; турли масалаларни ҳал қилиш, бир қарорга келиш, оқилона иш тутиш, воқеаҳоди-саларни олдиндан кўра билиш лаёқати. Интеллект таркибига идрок қилиш, хотирлаш, фикр юритиш, сўзлаш ва ҳ. к. психик жараёнлар киради. Интеллектнинг ривожланиши тугма истеъдод, мия имкониятлари, жўшқин фаолият, ҳаётий тажриба каби ижтимоий омилларга боғлиқ. Интеллект савияси, даражаси инсон фаолиятининг натижаларига, шунингдек, психологик тестларга қараб ҳам белгиланади (қ. Интеллектуаллик коэффициенты).