ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК — ижодий аклий фаолият маҳсули. Ихтирочилик ва муаллифлик объекти ҳуқуқи маж-муига кирувчи, фан, адабиёт, санъат ва и. ч. соҳасида ижодий фаолиятнинг бошқа турлари, адабий, бадиий, илмий асарлар, ижрочи актёрлик санъ-ати, жумладан овоз ёзиш, радио, телевидение асарлари, кашфиётлар, ихтиролар, рационализаторлик таклифлари, саноат намуналари, компь-ютерлар учун дастурлар, маълумотлар базаси, ноу-хаунинг эксперт тизимлари, товар белгилари, фирма ата-малари ва б. аклий мулк объектларига киради. Ҳоз. даврда Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси 1991 й. дек. да Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо бўлди, 1993 й. дан саноат мулкини муҳофаза қилиш Париж конвенциясига қўшилди.

Loading...