ИНТЕНДАНТ

ИНТЕНДАНТ (франц. intendant — бошқарувчи, мудир) — 1) 15—18-а. ларда Францияда давлат бошқарувининг алоҳида соҳаси (савдо, молия ва б.)ни бошқарган мансабдор шахс; 17—18-а. ларда, шунингдек, судполиция, молия ва баъзи жойларда қисман ҳарбий ҳокимиятни бошқарган вилоят И. лари ҳам мавжуд бўлган;

2) қуролли кучларда қўшин таъминоти масалаларини ҳал қилувчи шахс. 17-а. дан Франция, Германия, Австро-Венгрия, Россия, собиқ шўро қуролли кучлари (1940-55, 1958—59) ва б. давлат армия ва флотларида ҳам мавжуд бўлган. Ўрта Осиё ҳарбий тарихидаги юртовул, юртчи, мўғуллардаги черби истилоҳлари Интендантга тахм. мос келади.