ИНТЕРФАЗА

ИНТЕРФАЗА (лот. inter — оралиқ, phasis — юзага чиқиш, намоён бўлиш) — бўлинадиган ҳужайраларда иккита кетмакет митотик бўлиниш оралиғидаги давр, ҳужайра циклининг бир қисми; митоз хусусиятини йўқотган ҳужайралар (мас, нейронлар)да охирги митоз билан ҳужайра ўлгунича ўтган давр. Ҳужайранинг тиним даврини ҳам Интерфаза дейиш мумкин. Интерфазада ҳужайраларнинг бўлинишига, ихтисослашишига ва уларнинг тўқима учун хос бўлган му-айян функцияни бажаришга тайёргарлиги учун зарур моддалар синтезланади. Ҳужайра цикли учун керакли вактнинг 90% га яқини Интерфазадан иборат. Интерфазада хроматин спираллашмаган ҳолатда бўлади. Фақат икки қанотли ҳашаротлар ва айрим ўсимликларнинг поли-тен хромосомалари бутун Интерфаза давомида спирал ҳолатда туради.