ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ — 1) биологияда — гомологик хромосомалар бир участкасидаги кроссинговернинг бошқа қўшни участкаларда янги кроссин-говер пайдо бўлишига таъсири. Интерференция кўпинча янги кроссинговер ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади;
2) тиббиётда — аралаш (бир неча хил вирус туфайли келиб чиққан) инфекци-яда бир вируснинг бошқа вирус таъсирини босиб кетиши.