ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ

ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ (лот. inter – ўзаро ва ferens — кўтариш, урилиш) — тўлқинларнинг фазода устма-уст тушиб қўшилган ҳолда бир-бирини кучайтириши ёки сусайтириши. Табиатидан қатъи назар ҳамма тўлқинлар (акустик, ёруғлик, электр ва б.)га хос ҳолат. Шунинг учун ҳам умумий ҳолда тўлқинлар Интерференцияси, хусусий ҳолда ёруғлик И. си ўрганилади. Тўлқин когерент ва бир хил қутбланган бўлса, тўлқин Интерференция ҳодисаси ҳосил бўлади (қ. Когерентлик, Кутбланувчанлик). Бир хил часто-тали бир хил қутбланган икки гармоник тўлқинларнинг қўшилиши оддий ҳолатдаги тўлқин Интерференция сига мисол бўла олади.

Иссиклик манбаларидан чиққан когерент бўлмаган тўлқинлар ҳам Интерференцияни ҳосил қилади. Мас, астрономик катта телескопларда юлдузлардан келган ёруғликлар Интерференция сини кузатиш мумкин. Бунга сабаб, юлдузлардан тарқалаётган ёруғлиқ тўлқинлари ўз манбаидан узоқлашган сари, унинг фазавий когерентлик даражаси R/r га пропорционал равишда ошади (R — ёруғлик манбаигача бўлган масофа, г — манба ўлчами). Иссиқлик манбаларидан чиққан тўлқинлар манбадан қанча узоклашса, улар шунча ясси тўлқинларга яқин бўлади. Лекин ёруғлик интенсивлигининг сусайиши ҳ/R2 тарзда бўлгани учун уларнинг ёруғлик Интерференция сини қайд қилиш жуда сезгир телескопларни та-қозо этади (қ. Ёруғлик интерференцияси).

Loading...