ИНТЕРФЕРОН (лот. inter — ўзаро ва ferio — ураман, шикастлайман) — вируслар ёки синтетик полинуклеотидлар (қ. Нуклеотидлар), токсинлар, антиметаболитлар ва б. киришига жавобан ҳужайрада ҳосил бўладиган оқсиллар гуруҳининг умумий номи. Интерферон ўткир вирусли инфекциядан организмнинг асосий ҳимоя воситаси ҳисобланади.
Сувда эрийдиган оқсилларга мансуб, мол. м. 30000—160000. Ретикуло-эндотелиал система ҳужайраларида ва лимфоцитлардз. ҳосил бўлади. Интерферон вирусга бевосита таъсир қилмайди, балки ҳужай-рада вирусларнинг нуклеин кислоталари синтезини тормозловчи антивирус оқсиллар ҳосил бўлишига олиб келади. Интерферон юқори молекуляр фаолликка эга. Унинг бир неча молекуласи ҳужайрани ҳимоя қилиш учун етарли бўлади, бироқ инфекция билан зарарланган ҳу-жайрага таъсир кўрсатмайди. Интерферон ҳайвон турига ихтисослашган, яъни қайси ҳайвонда синтезланган бўлса, ўша ҳайвон ҳужайрасига таъсир кўрсатади, бироқ ҳар қандай вирусга қарши фаол бўлади. Интерферон ёки унинг ҳужайрада ҳосил бўли-шини тезлаштирувчи моддани организмга киритиш орқали вирусли ин-фекциянинг олдини олиш ёки уни даволаш мумкин.