ИНТЕРКОНТИНЕНТАЛ

«ИНТЕРКОНТИНЕНТАЛ» — Ўзбеки стондаги биринчи беш юлдузли меҳмонхона. Тошкентдаги Амир Темур кўчасида жойлашган. Халқаро савдо – j кўргазма мажмуаси таркибида. Миллий ва энг замонавий меъморий услубда қурилган (1996, бош меъмори А. Тўхтаев).

«Интерконтинентал» 16 қаватли, 246 хонадан иборат. Хоналар кичик бар, сейф, йўлдош орқали узатиладиган телевизор, кондиционер, халқаро телефон билан жиҳозланган. Бош вестибюли ва қаватларида дам оладиган жой (холл), 4 та ресторан, бар, қаҳвахона, конференция зали (1000 ўринли), сауна, соғломлаштириш клуби, бассейн, шунингдек, Амир Темур номидаги конференция зали ва биллурли катта зали мавжуд. I Қурилишида 27 хорижий фирма иш – I тирок этган. Бош пудратчиси Туркия – * нинг «Юксал Инмаат» фирмаси, қурилишини «Айсел» корхонаси амалга оширган. Ички безак ва жиҳозлари Американинг «Греханд» компанияси томонидан бажарилган. Фойеси ўзбекона уйлардаги каби ички ҳовлили, кичик фавворага рақс тушаётган шарқ гўзали ҳайкалчаси ўрнатилган. Амир Темур номидаги конференция залидаги жиҳозлар классик жиҳатдан оддий, Б. Жалоловнинг «Тун маъбудаси» ва «Афросиёб» номли композициялари нақшлар билан уйғунлаштирилган. Люкс хоналари ва ресторан деворлари ўзига хос шарқона пардозланган. Бинони ташқи томондан безашда Италия гра-нитларидан фойдаланилган. Устунлардаги шер акси туширилган мармарлар Африкадан келтирилган. Меҳмонхонани қуришда ёғоч, металл, тош ва ойнадан фойдаланилган.

Меҳмонхона атрофидаги маданий соғломлаштириш, бизнес ва савдо марказлари, Миллий банк биноси, «Тошкентленд» (сунъий кўл ва хиёбон) боғ — кўли билан узвий боғланган.

Loading...