ИНТЕРЛИНГВА

ИНТЕРЛИНГВА (лот. inter — аро ва lingua — тил) — 1) халқаро ёрдамчи тил; уни 1908 й. итальян мат. Ж. Пеано (1858—1932) таклиф қилган;

2) халқаро ёрдамчи тил, 1950 й. Нью-Йоркда Халқаро ёрдамчи тиллар ассоциацияси томонидан яратилган (яна қ. Сунъий тиллар).