ИНТЕРМЕДИЯ (лот. Intermedius — оралиқ) — 1) кичик, кўпинча ҳажвий йўналишдаги пьеса; драматик спектакль оралиғида (кўпинча мусиқа ва балет ўйинлари билан уйғун ҳолда) ижро этиладиган мусиқали драма ёки опера. Драматургия ва театр санъати пайдо бўлишидан кўп асрлар аввал жаҳон ха-лқлари оғзаки ижодида яратилган. Интермедия 15-а. дан Ғарбий Европа театрларига ҳам кўчиб, 17—18а. ларда кенг тарқалган. Ўзбекистонда Интермедия атамаси истеъмолда бўлмаган бўлсада, унга хос барча белгилар қад. замонларда яратилган оғзаки пьесаларда мавжуд бўлган. Масхарабозлик, қизиқчилик ва қўғирчоқ театрларининг ижодкорлари бундай пьесалар матнларини ўзлари яратиб, ўзлари кенг халқ оммаси олдида намойиш этганлар. Театршунос олимлар Ўзбекистонда халқ драматургияси ва театри (Бирдиёр шум, Ризо қийиқ, Усмон қизиқ, Рўзигов, Шомат қизиқ, Юсуфжон қизиқ ва б.) намояндаларидан «Мақтанчоқ киши», «Эр ва хотин», «Мударрис», «Судхўр», «Саркардалар», «Уйланиш» ва б. И. — пьесалар матнларини ёзиб олганлар. Ўзбекистонда 20-а. нинг 10 — 20-й. ларида ўтказилган «Томоша кеча-си», «Театр кечаси», «Шарқ кечаси» каби маданий-оқартув тадбирларида, театр тўдалари томонидан қўйилган спектакллар оралиғида ҳам Интермедиялар кўрсатилган. Кейинчалик Ўзбекистон телевидениесида «Миниатюралар театри», радиосида «Табассум устахонаси» бўлимлари ташкил этилган. Э. Каримов, Р. Каримова, ҳ. Тожибоев, М. Холмедов, О. Асомов ва б. артистлар Интермедиянинг моҳир ижрочиларидир;
2) Фугяда мав-зуларни ҳозирловчи ва боғловчи оралиқэпизод; баъзан интерлюдия деб ҳам аталади.