ИНТЕРНАТ МАКТАБ — Ўзбекистонда оила, мактаб ва мактабдан ташкари таълим-тарбия вазифасини ўтайдиган умумий ўрта таълим мактаби. И. м. да болалар яшаб, тарбияланади ва ўқий-ди (болаларнинг бир қисми якшанба ва каникул кунларини уйларида ўтка-зади). Айрим Интернат мактаблар муайян мутахассислик бўйича ихтисослашади, мас, мусиқа И. м., спорт И. м. Унинг яхши жиҳозланган ўқув бинолари, тажриба участкалари, и. ч. устахоналари, лаб. лари ва б. бўлади. Интернат мактабда таълим-тарбия ишлари меҳнат билан узвий боғланган ҳолда олиб борилади. Интернат мактабга болалар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини бо-сувчи шахсларнинг ихтиёрлари билан қабул қилинади. Жисмоний камчилиги бўлган болалар учун махсус Интернат мактаб мавжуд (қ. Махсус мактаблар). И. м. га, биринчи навбатда, етим болалар, уруш ва меҳнат ногиронларининг, ёлғиз ёхуд кўп болали оналарнинг болалари, шунингдек, тарбияланиш учун оиласида зарур шароити бўлмаган болалар қабул қилинади. Ота-онали болалар учун ота-онадан белгиланган миқдорда ҳақ олинади; етим болалар эса тўлиқ давлат таъминотида бўлади. ЎзР да 232 та Интернат мактаб бўлиб, буларда 48 минг 646 бола тарбияланади (2002).