ИНТЕРНЕТ

ИНТЕРНЕТ [лот. inter — аро ва net (work) — тармоқ] — катта (глобал) ва кичик (локал) компьютер тармокларини ўзаро боғловчи бутунжаҳон компьютер тизими. Унда географик ўрни, замон ва макондан қатъи назар, айрим компьютер ва майда тармоклар ўзаро хамкорликда глобал информация ин-фратузилмасини ташкил этади. Қайдномалар тизими билан бошқариладиган барча ҳосила тармоқдар ҳамкорликда истеъмолчиларга информацияни сақлаш, эълон қилиш, жўнатиш, қабул қилиш, излаш ва маълум бўлган барча вариантлар (матн, товуш, видеотасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида ва б. кўринишлар) да информация алмашинишга имкон яратади.

Интернет тизими 20-а. 60-й. ларида пайдо бўлди. Ўша пайтларда Америка мудофаа департаменти ташаббуси билан компьютерлар телефон тармокларига улана бошлади. Дастлаб, бундай фаолият такомиллаштирилган лойиҳалар агентлиги (АКРА) тадқиқотлари доирасида олиб борилди. Бу тадқиқотлар совуқ уруш авж олган даврга тўғри келди. АҚШ мудофаа департаменти уруш бўлиб қолган тақдирда оддий коммуникация воситалари ишдан чиққудек бўлса, ўрнига янги қўшимча коммуникация воситаларини излаш билан фаол шуғулланди. 60-й. лар охири ва 70-й. ларда Интернет тармоғи унча кенг ривожланмади. Дастлабки ўн йиллик халқаро тармоқ, асосан, ҳарбийлар ва йирик олимларнинг шахсий электрон линиялари фа-олияти доираси билан чекланди. Интернетнинг беқиёс ривожланиш суръати давлат, таълим, академик ва ижтимоий тузил-маларнинг ўзига хос умумий молиявий ва интеллектуал улушига боғлиқ бўлди.

20-а. 70-й. ларида турли тарқоқ компьютерлар тармоклари орасида информацияни узатиш ва алмашиниш қоидалари тизими ишлаб чиқилди. Булар ўзаро ҳамкорликка доир кайдномалар — Internetworking protocols (IP) бўлиб, глобал тармоқни такомиллаштириш учун қулай муҳит яратди. IP ўрнатган тартибга кўра, ҳар қандай алоҳида тармоқ информацияни кўп тармоқлар op-кали «биринчи пунктдан то охирги пунктгача» етиб боришини назорат қилиши лозим. Шунинг учун Интернет неги-зини ташкил қиладиган қайдномалар тизими, хусусан, Transmission Control Protocol (TCP), File Transfer Protocol (FTP) ичида IP муҳим қайдномалардан бири ҳисобланади.

Интернет ривожланишининг дастлабки босқичида уни, асосан, АҚШ мудофаа департаменти маблағ билан таъминлаган. 70-й. лар охирига келиб эса, асосан, уч таъминлаш манбаи ажралиб турди: хукумат, ун-тлар ва тадқиқот лаб. лари (шу жумладан мустақиллари ҳам).

80-й. ларда Интернет ўзига хос тарзда универсал кўламларгача ривожлана бошлади. Ўша даврда Интернет воситасида узатиладиган информациянинг ўсиши «ой-ига 20 фоиздан кўпайтириб бориш» шиори остида борди. Mac, АҚШ нинг асосий тармоғи бир секундда 165 млн. байт информацияни қайта ишлайди ва узатади. Бу суръат бир секундда «Brittanika» энциклопедияси»ни узатиш учун етарли. 80-й. лар ўрталарида Интернетни жамоат ва тижорат тармокларига улаш натижасида Интернет тизими ҳам кўлам, ҳам сифат жиҳатидан ривожланди. 90-й. ларда Интернет тизимини бошқариш борасида туб ўзгаришлар юз берди.

Интернет стандартлар тизими ҳисобланади. У ўз фаолиятида ўзини ўзи ростлаб туриш, ўзини ўзи бошқариш фалсафа-сига риоя қилиб фолият юритади. Ҳозиргача уни бошқариб турадиган ягона ташкилот йўқ. Унинг фаолиятига доир қоидалар кириш мезонлари сифатида ишлаб чиқилган. Техник масалалар эса «Internet Engineering Forse (IETL) компаниясининг фаол иштирокида ҳал қилинади, барча стандартлар «Internet Architecture Board» (IAB) компанияси томонидан қабул қилинади. 20-а. нинг охирги ўн йиллигида Интернет тизими беқиёс даражада ўсди. Агар 80-й, лар охирида Интернет тизимига тааллуқли 28000 дан ортиқ асосий компьютерлар фаолият кўрсатган бўлса, 90-й. лар охирига келиб уларнинг сони ўнларча млн. гаетди. Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони бутун ер юзи бўйича 160 млн. кишини ташкил қилди (1999).

Швейцариядаги ядро тадқиқотлари марказларидан бири мульти-медиа тизимининг тарқоқ компьютерларини ягона тармоққа «боғлаш»нинг анча такомиллашган усулини ишлаб чикди. У «World Wide Web» («Жаҳон ўргимчак уяси») тизимида ўз аксини топди. Бу тизим Интернетни ўзига хос оммавий ахборот воситасига айлантирди ҳамда у информация технологиялари, радио-эшиттириш ва телекоммуникация имкониятларига эга бўлди. Энди Интернет фақат матнни эмас, балки тасвирни, суратларни, расмларни, товуш ва видеотасвирларни ҳам узатишга, воқеа юз бераётган жойдан тўғридантўғри олиб беришга ҳам қодир.

Интернет барча анъанавий информация тизимлари — телекоммуникация, телерадиоэшиттириш, информацияларни халқаро миқёсда фаол алмаштириш ва ҳ. к. нинг технологик имкониятларни уйғунлаштириб қўлланганлиги учун у бир неча вазифани — информация ва билимлар манбаи; оммавий ахборот воситаси, инсоният фаолиятининг барча соҳалари (шу жумладан, таълим-тар-бия, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, сайёҳлик ва ҳ. к.) га таал-луқли информация хизматлари тизими; истиқболли бозор ва миллий ком-панияларнинг халқаро информация майдони ва жаҳон бозорига энг тежамли ва тезкор усулда қўшилиш имко-нини берадиган восита вазифасини ўтайди.

Жамоат ва тижорат тузилмалари учун Интернетдан фойдаланиш имконияти ошган сари провайдерлар (И. билан алоқа ўрнатишга хизмат кўрсатадиган компаниялар), И. информацияси истеъмолчилари сони ҳам кўпаймоқда, информация манбаи ва оммавий ахборот воситаси сифатида Интернет оммалашмоқда. Буларнинг барчаси ноширлар, журналистлар, информация агентликлари, и. ч. хдмда савдо компаниялари ва фирмалари муҳитида рақобатнинг шаклланишига ижобий таъсир қилади. Телефон симларидан ташқари, оптик толали кабеллар, радио тармоғи ёки сунъий йўлдош орқали Интернетга чиқиш мумкин бўлди. Бунинг учун Интернет билан алоқа ўрнатишга хизмат кўрсатадиган компаниялар — провайдерлар бўлиши лозим. Ўзбекистонда Интернетга улашга доир информация хизматлари 1997 й. дан кўрсатила бошлади. Дастлаб Найтов (http://www.naytov.com), Узнет (http:// www.uznet.net) ёки Истлинк (http://www.

eastlink.uz) каби провайдкомпаниялар фаолият бошлади (1999). Ўзбекистонда жадал ривожланаётган компьютерлаштириш ва ав-томатлаштириш соҳалари Интернет тармоғининг алоқа функциясидан кенг фойдаланишга имкон беради. Интернетга уланган абонент уйдаги ёки ишхонадаги компьютер орқали, айтайлик, АҚШ, Австралия ёки Африкадаги компьютерларга киритилган хилма-хил мавзудаги маълумотларни матн, сурат ёки видеотасвир кўринишида олиши мумкин. Бу маълумотлар Интернет тизимига олдиндан киритилади. Дунёнинг турли чеккаларида жойлашган махсус ихтисослашган компаниялар қидирувни тезлаштиришга ёрдам беради. Улар «қидирув двигатели» деб аталади, маълумотларнинг мундарижасини маълумотнома (справочник) каби сақлайди ва ўша маълумотлар жойлашган «Интернет адреси»ни абонентга беради. Мазкур адрес бўйича маълумотлар «Интернет варақчалари» да сақланади. Абонент бирор маълумотни, мас, «пахта» сўзини қидирув двигатели орқали қидир-са, шу сўзга тегишли маълумотларни, пахта билан иш олиб борадиган компа-ниялар рўйхатини ёки жаҳон биржасида пахтанинг нархини абонент компьютерида чиқариб беради. Интернет варакчалари шахсий ва расмий бўлиши мумкин. Шахсий варақчалар алоҳида шахслар томонидан тузилади ва шу шахслар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Расмий варақчалар идоралар, ташкилотлар, компанияларга тегишли бўлади, уларда ҳукумат идораларига доир маълумотлар сақланади. Интернет орқали савдо-сотиқ ишлари, ком-паниялар хизматларини ёки маҳсулотларни реклама қилишни кенг йўлга қўйиш, Интернет варақчаларида суратлар билан берилган маҳсулотларни харид қилиш мумкин.

Халқаро Интернет тизимида Ўзбекистон ҳақида хам маълумотлар бор. Расмий варақчалардан Ўзбекистон ҳукумати варақчалари, Ўзбекистоннинг АҚШ даги элчихонаси варақчалари ва б. кўплаб расмий варақчалар мавжуд. Уларда Ўзбекистон Республикасига тегишли деярли барча маълумотлар бор. Булардан ташқари, Ўзбекистонга таал-луқли шахсий варақчалар ҳам мавжуд: «Умид» варақчаси, ўзбек эстрадаси ҳақидаги варақча ва б. 2000 й. февраль ойидан бошлаб Интернет эфирига Ўзбекистон телевидениеси (Ўз ТВ) нинг «Ахборот» дастури чиқа бошлади, Ўз ТВ сайти тузилган ва такомиллаштирилмоқда. Информация ресуреларига оид кўп масалаларни республикадаги йирик кутубхоналар шу соҳадаги Интернет тармоғи кўламига суянган ҳолда ҳал қилади. Мас, Тиббиёт кутубхонаси, Республика илмий-техника кутубхонаси, Ўзбекистон ФА нин г Асосий кутубхонаси ва б.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет»нинг халқаро ахборот тизимларига кириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2001) Ўзбекистоннинг бу борада халқаро миқёсда ўз мавқеига эга бўлишига хизмат қилади. Ўзбекистонда маълумотларни узатиш миллий тармоғи ЎзПАК Давлат компанияси ва ЎзНЕТ тармоғидан иборат.

Интернетдан фойдаланувчилар сони, мас, АҚШ да 55 млн., Хитойда 55 млн., Японияда 8 млн. дан ошиб кетди. Кей-инги ўринларни Англия, Канада, Германия давлатлари эгаллаган, РФ миллионли чегарани эгалламоқда. Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ха-лқаро Интернет тармоғига уланиш Ўз ПАК Давлат компаниясининг халқаро каналлари орқали таъминланади. Республикада 50 га яқин И.-провайдер рўй-хатга олинган. Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 300000 дан ортиқ. Интернет тизимида Ўзбекистоннинг 300 дан ортиқ сайти фаолият кўрсатмоқда (2002).

Дилдора Рашидова.

Prev Article

ИНТЕРНАТ