ИНТИЗОМ ҲАҚИДАГИ УСТАВЛАР ВА НИЗОМЛАР

ИНТИЗОМ ҲАҚИДАГИ УСТАВЛАР ВА НИЗОМЛАР — ЎзРда халқ хўжалиги баъзи тармоқларида ва меҳнат интизомининг бузилиши оғир оқибатларга сабаб бўладиган айрим иш турларида мазкур интизомни таъминлашга қаратилган меъёрий ҳужжатлар. Хо-димларнинг и. ч. даги асосий бурчлари белгиланган умумий қоидалар қатори Интизом ҳақидаги уставлар ва низомлар ва н. да ҳам уларни рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чоралари кўрсатилган. Интизом ҳақидаги уставлар ва низомлар ва н. қўлланилмайдиган халқ хўжалиги бошқа тармоқларининг ходимлари Ички меҳнат тартиби қоидалари бўйича иш юритади. Шу тармоқдарнинг ходимларига нисбатан қўлланадиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари билан бирга Интизом ҳақидаги уставлар ва низомлар ва н. да бошқа турлардаги шундай тад-бирлар ҳам кўзда тутилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси, 174—180-моддалар).

Prev Article

ИНТИЗОМ

Next Article

ИНТРОДУКЦИЯ