ИНТРОСКОПИЯ

ИНТРОСКОПИЯ (лот. intro — ичида ва…скопил) — оптик жиҳатдан но-шаффоф жисмлар ва муҳитлардаги, шунингдек, кўринмайдиган шароитдаги ҳодисалар ва жараёнларни визуал (кўриб) кузатиш. Гамма-рентген И., инфрақизил Интроскопия, ультратовуш И., радиоинтроскопия каби хилларга бўлинади. Гамма-рентген Интроскопия даҳар қан-дай кимёвий таркибдаги ва т-радаги суюқ ва қаттиқ жисмлардан ўтадиган гамма ва рентген нурларидан фойдаланилади. Бундай Интроскопия ёрдамида ношаф-фоф материаллардаги жуда майда зарраларни ҳам текшириш мумкин. Инфрақизил Интроскопия моддаларнинг инфрақизил нурларни ютиши ва қайтариши хоссасига асосланган. Кўзга кўринмас инфрақизил тасвирлар оптик воситалар ёрдамида кўринадиган тасвирларга айлантирилади. Ультратовуш Интроскопия ультратовушнинг металл, пластмасса, тирик тўқима, қурилиш материаллари ва оптик жиҳатдан ношаффоф суюқлик орқали ўтишига асосланган. Радиоинтроскопия да узунлиги мм улушидан бир неча м гача бўлган электромагнит тўлқинлардан фойдаланилади. Радиоинтроскопия тоғ жинслари ва музликлар ичини «кўришга», ер сирти радионурлари, будут қоплами харита-сини тузишга имкон беради. Магнит ёки электр майдонларининг тарқали-шини бевосита кузатиш усули магнит-оптика ҳодисаларига асосланади. Интроскопиянинг саноат маҳсулотлари ва ма-териалларни бузмасдан текшириш учун мўлжалланган баъзи усуллари ва воси-талари дефектоскопия усуллари ва во-ситаларига ўхшайди. Интроскопия буюмлар, муҳитлар, жисмлар хоссаларининг берилган кўрсаткичлардан фарқ қилишқилмаслигини аниқлашга, объектларни сув остида, туман пайтларида, тоғ жинслари ичида текширишга имкон беради.

Loading...