ИНТУБАЦИЯ

ИНТУБАЦИЯ (лот. in — ичга ва tuba — найча) — нафас йўли тўсилиб қолганида (мас, ҳиқилдоқда шиш бўлгани-да) ҳиқилдоққа оғиздан махсус найча қўйиб нафасни тиклаш ёки шу найча орқали наркоз юбориб оғриқсизлантириш. И. нинг оғиздан, бурундан, тра-хеяда очилган тешикдан, ўпканинг алоҳида бир томонидан қилинадиган турлари бор. Уни махсус врач анестезиолог ларингоскоп аппарати ёрдамида бажаради. Ташҳис қўйиш ёки даволаш мақсадида ичакни ҳам Интубация қилиш мумкин. У ҳолда зондлар ишлатилади.