ИНТУИЦИЯ

ИНТУИЦИЯ (лот. intuitio — синчиклаб қарайман) — ҳақиқатни далил б-н ис-ботламасдан, бевосита фаҳмфаросат билан англаб олиш қобилияти; фикран илғаб олиш («аклига келиш») йўли билан тажриба доирасидан чиқиш, шахсий қобилияти ёки билиб олинмаган алоқалар, қонуниятларни жонли шаклда умумлаштириш. Тадқиқотчилар фикрича, Интуициянинг ҳиссий, ақлий ва мистик турлари бор. Ҳиссий Интуиция деб, ақлий мушоҳада ва б. сезги образларига боғлиқ бўлмаган ҳолда тушунчадан олдин келадиган интуитив сезишга айтилади. Ҳодисаларнинг моҳиятини бирданига ақл билан илғаб олиш ақлий (интеллектуал) Интуиция дейилади (Э. Гуссерль). Илоҳий қудрат билан мулоқот жараёнида вужудга келадиган мутлақо онгсиз илоҳий илҳом мистик Интуиция ҳисобланади (Ж. Маритен). Интуиция — субъектнинг объект билан бевосита қўшилишиб кетиши окибатидир (А. Бергсон). Психоанализу Интуиция ижоднинг онгсизликдаги илк тамойили деб талқин этилади (3. Фрейд). Шарқ фал-сафасида Интуицияни «илоҳий илҳом» ёки «илоҳий зеҳн» деб аташган (Ибн Сино). И. ни ўрганиб, бошқариб ҳам бўлмайди. У тўсатдан мияга келиб қолувчи фикрдир. Инсон миясида рўй берувчи рефлектив жараёнлар шу қадар мураккаб занжирли боғланишлар ҳосил қиладики, баъзан турли сабаб-оқибатли занжирлар тизимидаги ҳалқалар бир-бирига туташиб кетади. Шундай туташув жараёнида инсон миясига ярқ этиб янги фикр келиб қолади. Ана шу ҳолат Интуициянинг нерв-физиологик асоси ҳисобланади. Бу кутилмаганда, беҳосдан рўй берганлиги учун кишилар Интуицияни илоҳий ва ғайритабиий моҳиятга боғлаб тушунтиришга уринишади, лекин унинг замирида ўзига хос психик жараёнлар ётади. Интуиция инсон миясида рўй берувчи ўз-ўзини созлаш, ўз-ўзини мувофиклаш механизми билан боғланган. Мияда муайян пайтда ўз-ўзидан ишлаш жараёни содир бўлади ва у ўз-ўзича янги билимни ишлаб чиқади. Бу жараённи онгли назорат қилмаганлиги-миз туфайли миямизга янги фикр қуй-илиб келгандек бўлиб туюлади. Аслида бу фикрни миямиз ўзўзидан ҳисоблаб чиққан бўлади.