ИНВАРИАНТЛАР

ИНВАРИАНТЛАР (лот. invarians – ўзгармайдиган) — бирор математик объект билан алоқадор бўлган ва объектнинг маълум алмаштиришларида ўзгаришсиз қоладиган миқдорлар (кесма узунлиги, бирор фигуранинг юзи, эллипс эксцентритети ва б.). Мас, ҳаракат пайтида кесма узунлиги ўзгаришсиз крлади. Фигура кучирилганда шу фигура ўзгармайди ва ҳ. к. Координаталари х,, у, ва х2, у2 бўлган кесма узунлигининг инвариантлиги (алгебраик нуқтаи назардан): тўғри бурчакли ко-ординаталарнинг бир системаси иккинчисига алмаштирилганда (х, — х,)2 + (у] — у2)2 ифода ўзгармай қолади. Геометрияда геометрик алмаштиришлар гуруҳи инвариантлиги муҳим ўрин тутади.

Prev Article

ИНВАЗИЯ

Next Article

ИНВЕРСИЯ