ИОН ПРОЕКТОР

ИОН ПРОЕКТОР, автоион микроскоп — қаттиқ жисм сиртининг бир неча млн. марта катталашган тасвирини берадиган линзасиз ион-оптик асбоб. Америкалик физик Э. В. Мюллер 1951 й. да ихтиро қилган. Ион проектор ёрдамида кристалл панжарадаги айрим атомларнинг жойлашишини кузатиш мумкин. Бунда ингичка игнанинг учлиги мус-бат электрод ва бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган объект бўлиб хизмат қилади. Асбоб ичига тўлдирилган газ атомлари (ёки молекулалари) учлик якинида кучли электр майдон билан ионлаштирилади; бунда газ атомлари учликка ўзининг электронларини беради.