ИОН РАДИУСЛАР

ИОН РАДИУСЛАР — ион кристалларда ядролараро масофаларни тахм. аниқлаш учун қўлланиладиган ионларнинг шартли тавсифлари. Элементлар Ион радиусларнинг қиймати уларнинг Менделеев даврий системасида жойлашган ўрнига боғлиқ. Улардан кристаллар кимёсида турли бирикмалар кристалларининг тузилиш қонуниятларини аниқлаш учун, геокимёвий жараёнларда ионларнинг алмашинув ҳодисаларини ўрганиш учун кенг фойдаланилади. Ион радиуслар қийматининг бир-биридан фарқланадиган бир нечта тизими мавжуд, аммо бу қийматлар тахм. яқин. Илк бор И. р. 20-а. нинг 20-й. ларида Норвегия олими В. М. Гольшмидт томонидан аниқланган бўлиб, у фтор ва кислород ионларининг (0,133 ва 0,132 нм) реф-рактометрда ўлчанган қийматларига, америкалик Л. Полинг тизими кислород иони радиусининг қабул қилинган қиймати (0,140 нм)га асосланган, рус олимлари Н. В. Белов ва Г. Б. Боки йларнинг кенг тарқалган тизимига кўра, бу ион радиуси қиймати 0,136 нм, К. Шеннон тизимида 0,12 нм га тенг деб қабул қилинган.

Loading...