ИОНИ ОРДЕРИ, ионий ордери — юнон меъморлигида (мил. ав. 5-а.) вужудга келган асосий 3 ордерлардан бири. Юнонларнинг иони кабиласи яратган, номи ҳам шундан. Иони ордерининг кўриниши содда ва нафис. Ўзбекистонда 19—20-а. ларда Европа услубида қурилган биноларнинг устун (колонна)лари Иони ордери асосида ишланган (яна қ. Меъморий ордерлар).