ИОНЛАНИШ

ИОНЛАНИШ — муҳит электр нейтрал зарраларининг зарядланган зарраларга айланиши; нейтрал зарядли атомлар ва молекулалардан мусбат ва манфий ионлар ҳамда эркин электронларнинг вужудга келиши;

1) газ ва суюқликларнинг Ионланиши — қўзғалмаган ҳолатдаги нейтрал атом (молекула)нинг икки ва ундан ортиқ зарядланган зарраларга ажралиш жараёни. Уларнинг Ионланиши учун маълум Ионланиш энергияси сарфланади. Атом (молекула) дан бир электронни ажратиб, мусбат ион ҳосил қилишга сарфланган энергия микдор жиҳатдан Ионланиш по-тенциалга тенг. Зарядланган зарралар (электрон, ион) зарби б-н атом ва молекулаларни ионлаш зарба И. дейилади. Зарба Ионланиш эҳтимоллиги, асосан, ионланувчи газ (ёки суюқлик) га, ионловчи зарраларнинг энергиясига, таркибига, зичлигига боғлиқ. Бундай Ионланиш, кўпинча, масс-спектрометрлар ва атомлар тўқнашишини ўрганишда ишлатиладиган асбобларда кузатилади. Моддаларда кузатиладиган Ионланиш факатгина ташқи ионловчи зарраларнинг таъсирлашуви натижасида бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар модда атом (молекула) ларининг иссиклик харакати энергияси етарли булса, улар узаро тўқнашишлари натижасида бир-бирини ионлантириши мумкин. Бу термик Ионланиш дейилади. Термик Ионланиш интенсивлиги 103—104 К трали моддаларда юқори бўлади (мас, ей разряди ёки ёниш жараёни, Куёшдаги жараёнлар ва ҳ. к.). Моддаларнинг Ионланиши фотонлар (еруғлик) таъсирида юз берса, бу жараён фотоионланиш дейилади. Бундай Ионланиш характери поғонали бўлади, яъни зарра бир ёруғлик фотонни ютиб, қўзғатилган ҳолатга ўтади, ке-йин эса яна кейинги фотон б-н таъсирлашиши туфайли Ионланиши мумкин. Фотоионланиш жараёни кўпгина ҳодисаларда муҳим аҳамиятга эга, мас, атмосферанинг юқори қатламларидаги Ионланиш (қ. Ионосфера) ва ҳ. к. Ионланган газ ёки суюқликлар электр утказувчан бўлиб қолади, уларнинг бундай хусусиятидан муҳитнинг Ионланиш да-ражасини ўлчаш, яъни нейтрал зарраларнинг зарядланган зарралар сонига нисбатини аниқлаш мумкин; 2) электролитларнинг Ионланиши — эриган моддаларнинг эритувчи молекулалари билан ўзаро таъсирлашуви натижасида молекулаларининг ионларга бўлиниш жараёни (қ. Диссоциация) ;

3) қат-тиқ жисмларнинг Ионланиши — қаттиқ жисм атомларининг ионларга айланиш жараёни. Бунда электронлар кри-сталлдаги валентлик зонасидан электр утказувчанлик зонасига ўтади. Кат-тиқжисмдаги Ионланиш энергияси Ичахм. та-қикданган зона кенглиги энергияси Eg га тенг бўлади (қ. Қаттиқ жисм физи-каси). Қаттиқ жисмлардан зарядланган (ёки нейтрал) зарралар (электрон, протон, нейтрон ва ҳ. к.) оқими ўтганда ёки электромагнит тебранишлар таъсирида Ионланиш содир бўлади.

Абдурауф Жўрахонов.

Loading...