ИОНЛАШ КАМЕРАСИ

ИОНЛАШ КАМЕРАСИ — ионлаштирувчи нурланиш (гамма-нурланиш, электронлар, протонлар, а-зарралар ва б.) ни қайд қилиш, текшириш ва ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Унинг ишлаши нурланишларнинг газни ионлаш хусусиятига асосланган. У тўртбурчак, цилиндр ва шар шаклидаги металл ка-мерага газ ёки ҳаво тўлдирилиб, ўртасидан изоляцияли металл сим ўтказиладиган металл камера (1-расм). Камера ташқи электрод, сим эса ички электрод вазифасини ўтайди. Электродлар катта (2000—2500 В) кучланиш ман-баига уланса, камера ичида ташки ионлаштирувчи нурланишлар таъсирида газ ионлашиб, занжирда ионлаш токи ҳосил бўлади (2-расм.) Ток миқдори Ионлаш камерасига тушаётган нурлар интенсивлиги ҳамда электродларга уланган манба кучланишига боғлиқ. Интенсивлиги жуда кам бўлган нурлар газ разрядли Ионлаш камераси нейтронларни қайд қилиш учун ҳам ишлатилади. Секин нейтронларни қайд қилиш учун камеранинг ички сиртига бор қатлами қопланади ёки камера бор фторид (BF3) билан тўлдирилади. Бу ҳолда ионлаш жараёни ядро реакцияси 10B(n, a)7Li маҳсулотлари билан амалга оширилади. Тез нейтронларни қайд қилиш учун камера водород билан тўлдирилади, бу ҳолда ионлаш жараёни ажралган протонлар ҳисобига амалга ошади.