ИОНОСФЕРА

ИОНОСФЕРА (ионлар… ва юн. sphaira — шар) — атмосферанинг ионлар ва эркин электронлар концентрацияси кўп бўлган юқори қатлами. Ердан 50 — 80 км баландликдан бошланади. Кун-дузи Ионосфера асоси 50—60 км баландликда, кечаси 80—85 км баландликда ётади. Ионосферанинг юқори чегараси — Ер магни-тосферасининг ташки қисми. Ионосферада, асосан, куёшнинг ультрабинафша ва рентген нурлари, космик нурланишлар таъсирида ионлар ҳосил бўлади. Ер атро-фидаги космик фазодан атмосферага кираётган зарралар оқими Ернинг магнит майдони таъсирида қисман ўз йўналишини винтсимон ўзгартириб, атмосферанинг атом ва молекулаларини ионлаштиради. Ионосферада электронлар ва ионлар сони тенг бўлади. Космик ракета ёрдамида олинган маълумотларга кўра, Ионосфера чегараси ер сатҳидан тахм. 18 — 25 минг км баландликкача давом этиши аниқланди (яна қ. Атмосфера). Факат Ионосфера туфайли радиотўлқинларни узок, масофаларга узатиш мумкин.

Loading...