ИОРДАН

ИОРДАН (485—?) — тарихчи. Асли остготлардан бўлган. 505—536 й. ларда Византиянинг йирик саркардаси Гунтигис База ҳузурида котиб бўлиб ишлаган. Иорданнинг машҳур «Гетика» («Гетларнинг келиб чиқиши ва фаолияти») (551-й.) асарида Шарқий Европа, Қора денгизнинг шим. қирғоқларида 4—6-а. ларда яшаган гот, бир қатор туркий, славян қабилалари тўғрисида қимматли маълумотлар берилган. Айниқса, гун-нлар, кутурғурлар, утурғурлар ва б. туркий қабилалар, уларнинг келиб чиқи-ши, тарихи тўғрисида маълумотлар эътиборга сазовор.

Loading...