ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ — табиий ипак и. ч. ёки ипак курти тухуми олиш мақсадида ипак қуртини озиқлантириб, парвариш қилиш. Ипак қурти боқиш 25—27 кун давом этади ва 3 даврга бўлинади: би-ринчи даври — 1-, 2 – ва 3-ёшдаги қуртларни боқиш; иккинчи даври — 4-ёшдаги қуртларни боқиш; учинчи даври — 5-ёшдаги қуртларни боқиш. Ипак қурти боқиш печка, вентилятор ўрнатилиб, 4% ли формалин эритмаси билан зарарсизлантирилган қуртхоналарда ёки махсус ёруғ биноларда амалга оширилади, ипакчилик асбоб-ускуналари ҳам зарарсизлантирилади, сўнгра қуртхоналарга ўрнатилади.
Ипак қурти тухумини махсус бино — инкубаторияда жонлантирилади (қ. Ипак курти тухуми инкубацияси). Жонланган қуртлар қуртхоналардаги сўкчакларга жойланади. 1—2 ёшларида куртларга тут дарахти барги 5—7 мм кенгликда майда қилиб қирқиб берилади. 1 – ва 2-ёшдаги қуртларга сутка да-вомида 8—10 марта барг берилади. 3 ёшида бутун барг, 4—5 ёшларида баргли бир йиллик новдалар берилади. Куртларга ҳар куни 1—3 ёшларида 10—12 марта (жумладан 2—4 марта кечаси), 4 ёшида 6—8 марта, 5 ёшида 4—6 марта барг солинади. Қуртлар ҳаёти давомида 4 марта ухлайди (пуст ташлайди) ва 5 ёшга киради. Куртларнинг ҳаммаси уй-куга киргач, уларга барг берилмайди.
Кичик ёшларда уйқу 12—16 соат, катта ёшларида эса бир суткага яқин давом этади.
Бир кути қуртлар ўз ҳаёти давомида ўрта ҳисобда 1000—1200 кг барг истеъ-мол қилади. Қуртлар берилган баргларнинг ҳаммасини еб улгурмайди. Сўкчакларда кўплаб новда, ейилмай қолган барг крлдикдари, экскрементлар (ахлати) тўпланади. Бу чиқиндилар ўз вақтида олиб ташланмаса, қуртхоналарда касалликлар тарқалиши мумкин. Шунинг учун сўкчакларда барг қолдикдари 2—3 ёшларида 1 марта, 4 — 5 ёшларида 2—3 марта тозаланади. Қуртларни қуйидаги ҳароратда боқиш тав-сия этилган: 1-, 2 – ва 3-ёшларда 26 — 27°, 4-ёшда 25—26°; 5-ёшда 24—25°; пилла ўраш даврида 25°. Қуртлар бир меъёрда ўсиши ва ривожланиши учун бир қути қурт учун 1—3 ёшдаги куртларга 12—15 м2, 4 ёшдагига 25—30 м2, 5 ёшдагига 60—70 м2 жой бўлиши ке-рак. Ипак қурти пилла ўрашдан олдин ҳар бир қути қуртларга 250—350 дона табиий ўтлар ёки похолдан ясалган дасталар қўйилади; қуртхона харорати 25—26°, намлиги 65—75% бўлиши ке-рак. Қуртхоналарни шамоллатиб туриш зарур. Қуртлар 3—4 кунда пилла ўраб бўлгач, 7—8 кундан сўнг пиллалар дас-талардан териб олинади ва пилла қури-тиш-тайёрлаш пунктига топширилади. Клара Солиҳова, Ҳомидий Ҳомид ибн Соқий.